Эрдўған Қорақалпоғистон борасида Мирзиёевни қўллаб-қувватлашини айтди

Олам 4717
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Эрдўған бугун, 5 июль куни Мирзиёев билан ўтказган телефон орқали мулоқотида маълум қилган. 

Етакчилар шу йили март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилган.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Савдо, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги икки томонлама лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилган.

Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилган. 

Давлат раҳбарларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тилаганлар.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 3.2
t
×