Эрдўған Қора денгиздаги газни қазиб олиш қачондан бошланишини айтди
Олам
−
13 Июнь 2022
9950Туркия 2023 йилнинг биринчи чорагида Қора денгиздаги янги кондан 10 миллион куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.
“Қора денгизда газ қазиб олишнинг шундай муҳим босқичига етганимиздан жуда мамнунмиз. Туркия 2023 йилнинг биринчи чорагида Қора денгиздаги янги кондан 10 миллион куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда”, дея таъкидлади у.
Эрдўғанга кўра, Туркия қирғоқлари яқинида жойлашган Қора денгиздаги конда газ қазиб олиш 2026 йилга бориб энг юқори чўққига чиқади.
Аввалроқ, Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Қора денгиздан янги йирик газ конини топганини, унда 135 млрд куб метр газ борлиги айтган эди.
Унга кўра, Қора денгизда аниқланган жами табиий газ захиралари миқдори 540 миллиард куб метрга етган. Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фотиҳ Дўнмез топилган кон захиралари қиймати 65 млрд долларга етиши мумкинлигини айтган. Бу орада яна бир туркиялик мутахассис, Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол кондаги газ захираларини 80 млрд долларга баҳолаган.
Эрдўған газ қувури орқали етказиб бериш 2023 йилдан кечиктирмай бошланишини, коннинг очилишини Туркия тарихидаги янги давр, энергия тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга ва келажакда мамлакатни газ экспорт қилувчи давлатга айлантиришга қодирлигини айтган.
Туркия етакчисига кўра, денгиздаги табиий газни қуруқликка олиб чиқиш уч босқичда амалга оширилилади. Биринчи босқичда денгиз тубида газ қазиб олиш тизимлари жойлаштирилади, иккинчи босқичда газ қуруқликда қайта ишланади ва фойдаланишга тайёрланади. Сўнгги, учинчи босқичда денгиздаги тизим ва қуруқликдаги объектлар ўртасида боғловчи қувурлар ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь