Эрдўған Қиличдорўғлининг Россияга қўйган айбловини “уятли” деб атади
Олам
−
13 Май 2023
8509Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған президентлик сайловларидаги асосий рақиби Камол Қиличдорўғлининг Москвани “фитна” ва “сохта материаллар” тарқатишга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларини “уятли” деб атади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
“Қиличдорўғли энди Россияни безовта қилмоқчи бўлди. У Россия томонининг қандайдир “аралашуви” ҳақида гапиряпти. Уят сенга! Уят! Агар бугун мен шунга ўхшаш гапларни айтсам ва Туркиядаги сайлов жараёнларида АҚШ, Германия, Франция ёки Буюк Британиянинг маълум “изи” ҳақида гапирсам, сенинг муносабатинг қандай бўлади?”, деб сўраган Туркия раҳбари.
Шунингдек, Эрдўған хорижий давлатлар билан алоқада 20 йиллик тажрибага эга эканлигини, уларнинг асл ниятларини яхши билишини эслатган.
Бундан ташқари, у бир қатор Ғарб ОАВларининг мухолифатни қўллаб-қувватловчи нашрларига эътибор қаратган.
“Улар кимларки, Туркиядаги сайловларга аралашади. Қарорни улар [Ғарб] эмас, балки турк халқи қабул қилади!”, дея таъкидлаган сиёсатчи.
Туркия етакчисига кўра, Қиличдорўғли ва унга ўхшаганларнинг баёнотлари муаллифлари мамлакат тараққиётини тўхтатиш ва “Туркиянинг 100 йиллиги” концепцияси мақсадларига эришишга тўсқинлик қилмоқчи бўлган кучлардир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Камол Қиличдорўғли Россияни Туркиядаги президентлик сайлови арафасида ижтимоий тармоқларда сохта материаллар тарқатганликда айблаганди. Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков эса унинг айбловини қатъиян рад этиб, бундай маълумотлар ёлғончилар томонидан тарқатилаётганини таъкидлади.
LiveБарчаси