Эрдўған Қатарга борди
Олам
−
05 Декабрь 2023
3204Кеча, 5 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан Доҳага борди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
“Ҳамад” халқаро аэропортида Эрдўғанни Қатар Бош вазири ўринбосари ва Мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атие, Туркиянинг Доҳадаги элчиси Меҳмет Мустафо Гўксу ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Туркия етакчисининг Қатарга сафарида унинг рафиқаси – Биринчи хоним Эмина Эрдўған, Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байроқдор, Молия ва ғазначилик вазири Меҳмет Шимшек, Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Саноат ва технология вазири Меҳмет Фотиҳ Кажир, Президент маъмурияти Алоқа бўлими раҳбари Фахриддин Алтун, Миллий разведка бошқармаси раҳбари Иброҳим Калин, Мудофаа саноати вазири Ҳалук Герғун, Президентнинг бош маслаҳатчиси Акиф Чағатай Қилич, ҳукумат ва парламент аъзолари ҳамроҳлик қилган.
Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Президент Эрдўғанни Лусаил саройида расмий маросим билан кутиб олди. Президент Эрдўған ва Амир Ол Соний маросим залида ўз ўринларини эгаллаши ортидан икки давлатнинг миллий мадҳиялари янгради.
Шунингдек, давлат раҳбарлари ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Йиғилишда Исроилнинг Ғазодаги сўнгги қирғини, ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун қилинган ва қилинадиган қадамлар муҳокама қилинди.
Эрдўған Исроилнинг содир этган уруш жиноятлари учун жавобгар бўлиши кераклигини, халқаро ёрдам билан бир қаторда қонуний ҳаракатларни ҳам таъминлаш муҳимлигини билдирди. У Туркиянинг Ғазога етарли даражада инсонпарварлик ёрдами етказилишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўсишда давом этаётганини айтди.
Лусаил саройидаги юзма-юз учрашувдан сўнг Президент Эрдўған ва Қатар Амири Шайх Ол Соний раислигида Туркия-Қатар Олий стратегик қўмитасининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Эрдўған ва Ол Соний иштирокида икки давлат ўртасида келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда 12 та ҳужжат имзоланди.
Музокаралар якунлангач, Эрдўған шарафига тантанали зиёфат уюштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Қатарга борганида самолёт трапида ярим соат кутишга мажбур бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь