Эрдўған қасамёд қилди (видео)
Олам
−
03 Июнь 2023
12134Бугун, 3 июнь куни Анқарадаги Туркия парламенти биносида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қасамёд қилиш ва инаугурациясининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Инаугурация маросими иштирокчилари орасида дунёнинг 78 давлати вакиллари, жумладан, 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари бўлган.
Туркия парламенти муваққат раиси Девлет Бахчели давлат раҳбарига президентлик сайловидаги ғалабасидан далолат берувчи ҳужжатни топширган.
Кейин Эрдўған Туркия халқига қасамёд матнини ўқиб эшиттирган.
Маълумот учун, Эрдўған инаугурация маросимидан сўнг Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гулчамбар қўяди. Тантанали тадбирлар дастури Эрдўған табрикларни қабул қиладиган Президентлик мажмуасида давом этади.
Шундан сўнг Туркия раҳбари Чанкая қароргоҳига йўл олади ва у ерда олий мартабали меҳмонлар шарафига расмий зиёфат берилади.
Тадбирнинг охирги нуқтаси эса Туркиянинг қайта сайланган Президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини эълон қиладиган брифинг бўлади.
Шу йилнинг 28 май куни бўлиб ўтган сайловларда қайтадан давлат раҳбари этиб сайланган Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ваколат муддати 2028 йилгача давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь