Эрдўған Истанбулдаги митингга келди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 октябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси билан Истанбулда бўлиб ўтаётган Фаластинни қўллаб-қувватловчи йирик митингга борди. У Туркия ОАВсида жонли трансляция қилинмоқда.

Туркия раҳбари Фаластин байроғи рангидаги шарф билан кўриниш берган. Митинг Қуръон тиловати ва дуо билан бошланди.

Туркиянинг турли бурчакларидан Истанбулга Фаластин ва Туркия байроқлари билан одамлар келяпти, полиция провокацияларнинг олдини олиш учун хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Митинг ташкилотчиларининг айтишича, намойишда икки миллиондан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Акция аэропорт ҳудудида бўлиб ўтяпти.

Маълумот учун, кеча, 27 октябрь оқшомида Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги тартибсизликларга айланиб кетган. Намойишчилар Исроилнинг Истанбулдаги элчихонасига пиротехника отган ва яҳудий давлати ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун кафени вайрон қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрдўған Исроилни “жиннилик”ни бас қилиб, Ғазо секторини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган эди. Шунингдек, Туркия ОАВсида Истанбулдаги митингга бир неча давлатлар раҳбарлари таклиф этилгани хабар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг