Эрдўған инсониятни янги давр кутаётганини айтди
Олам
−
19 Март 2020
12415Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған дунё туб ўзгаришлар арафасида турганини ва яқин орада халқлар учун янги давр бошланишини маълум қилди.
Унинг фикрича, илгари Ғарб давлатлари аҳоли ҳаётига аҳамият бермаган. Шу боис айни вақтда коронавирус билан касалланганлар ва қурбонлар тақдирнинг ҳукмига қолдирилди.
“Ғарб мамлакатлари “ким уддалай олса, ўша омон қолсин” тамойилига амал қилади”, дея таъкидлаган Ражаб Эрдўған.
Эрдўған коронавирус дунё тузилишига таъсир қилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Сайёрада глобал иқтисодий, ҳам сиёсий ва ижтимоий тузилишда ўзгаришлар кутилаётганини айтган турклар раҳбари.
“Биз янги даврда туб ўзгаришларни амалга оширамиз”, дея хулоса қилган у.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга Туркияда 191 киши касалланган. Дунё бўйича улар сони эса 220 000 нафарга яқинлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь