Эрдўған Илон Маск билан турк сунъий йўлдошини Ер орбитасига олиб чиқишни муҳокама қилди
Олам
−
16 Декабрь 2021
7806Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 16 декабрь куни Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск билан музокара ўтказди.
Туркия Президенти маъмуриятининг коммуникациялар бошқармаси Туркия раҳбари ва америкалик тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеоконференцалоқа орқали бўлиб ўтганини маълум қилди.
Мулоқотда электр автомобиль транспортини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт истиқболлари, узоқ муддатли инвестициялар ва ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилган.
Эрдўған давлат ва хусусий тузилмаларнинг Илон Маск компанияси билан космик технологиялар ва сунъий йўлдош алоқалари соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги мавзусида фикр алмашган.
Жорий йилнинг январь ойида учирилган TÜRKSAT 5-A сунъий йўлдоши ортидан SpaceX ракетаси орқали Турк алоқа сунъий йўлдоши TÜRKSAT 5-B’нинг Ер орбитасига олиб чиқилиши масаласига тўхталиб ўтилган.
Туркия раҳбари Туркиянинг Миллий космик дастурини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳам эътибор қаратган.
Бундан ташқари, Туркиянинг TOGG электромобили учун литий-ионли аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қўшма қадамлар масаласи кўриб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь