Эрдўған Илҳом Алиев билан футбол кўргани Озарбайжонга келди

Олам

image
0:00
0:00
download
Арманлар қабрлардаги майит суякларини чиқариб, атрофга сочган — 29 йилда Ватанига қайтган қорабоғлик ҳикояси north_east

Арманлар қабрлардаги майит суякларини чиқариб, атрофга сочган — 29 йилда Ватанига қайтган қорабоғлик ҳикояси

НАТОнинг Брюсселда ўтган саммитидан кейин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған рафиқаси Эмина Эрдўған ҳамроҳлигида Озарбайжонга келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Президент ва унинг рафиқасини аэропортда Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Айюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳалаф Ҳалафов кутиб олган. 

Ташриф доирасида Туркия раҳбари Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятидаги арман босқинчилигидан озод қилинган Шуша шаҳрига ташриф буюради ва Озарбайжон парламентида нутқ сўзлайди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ Шушада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан кенг кўламли давлатлараро битимни имзолашини айтган эди.

Қайд этилишича, Арманистон ишғолидан озод бўлган ва ғалабадан кейин Озарбайжоннинг маданий пойтахти, деб эълон қилинган Шушада бўлиб ўтадиган икки мамлакат раҳбарлари учрашувида Туркия-Озарбайжон муносабатлари ҳар томонлама кўриб чиқилади ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Президентлар 16 июнь куни Бакуда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2020 йилги Европа чемпионати гуруҳ саралаш учрашувини томоша қилишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг