Эрдўған энди Исроилга қарши 2 мингдан ортиқ адвокатни ёнига олди
Олам
−
18 Ноябрь 2023
98512 мингдан ортиқ адвокат Исроилнинг Ғазо секторида содир этган жиноятлари учун турли органларга даъво аризаси билан мурожаат қилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда жамоатчилик вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
“2 мингдан ортиқ адвокат иштирокида Ғазодаги геноцид учун керакли жойларга шикоят юборамиз. Содир этилган жиноятлар учун тўланади, биз буни кузатиб борамиз”, дейди Туркия раҳбари.
У яна Исроилни Фаластин анклавидаги агрессив ҳаракатлари учун “террорчи давлат” деб атади.
Туркия парламентининг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясидан собиқ депутати Метин Кулунк, адвокатлар Мукаҳит Биринжи ва Бурак Бекирўғли шу ҳафтада Истанбул прокуратурасига Халқаро жиноий суд (ХЖС) га Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши баёнот юбориш талаби билан мурожаат қилган. Мурожаатда у инсониятга қарши жиноятлар содир этгани, бутун дунё олдида уруш ва геноцид қилгани ва энди халқаро жиноий меъёрлар остида судланиши кераклиги таъкидланган.
Маълумот учун, Туркия ХЖСга мурожаат қилиши мумкин эмас, чунки у Рим статутини имзоламаган. Бироқ, Анқара давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари орқали Гаагадаги суд прокурори идорасини жиноятлар ҳақида хабардор қилиши мумкин.
Рим статути ХЖСни ташкил этган халқаро шартнома бўлиб, унинг низоми бўлиб хизмат қилади. Суднинг ваколатларига геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва тажовуз учун айбдорларни жавобгарликка тортиш киради. ХЖСнинг юрисдикцияси 2002 йил 1 июлдан кейин Рим статутининг иштирокчиси бўлган давлат ҳудудида содир этилган жиноятларга ва бошқа ҳар қандай давлат ҳудудида ушбу давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади. Агар ҳудудида жиноят содир этилган давлат низом иштирокчиси бўлмаса ёки унинг фуқаролари оғир жиноятларда гумон қилинса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши жиноий иш қўзғатиш учун мандат бериши мумкин. Исроил Рим статутининг иштирокчиси эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бангладеш, Боливия, Жибути, Комор ороллари ва Жанубий Африка Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумларини тергов қилишни талаб қилиб, Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокуратурасига мурожаат қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь