Эрдўған Бразилиядаги зўравонликни қоралади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тайиб Эрдўған кеча, 9 январь куни Анқара Бразилияда қонуний йўл билан сайланган Президент Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан зўравонлик ҳаракатларини қоралашини ва бу мамлакат ҳукумати ва халқи билан бирдамлигини билдирди. 

“Биз Бразилиянинг қонуний равишда сайланган Президентига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини қоралаймиз. Биз, шунингдек, демократик давлатда миллий парламент,  Президент саройи ва конституциявий судга ҳужум қилишга ўрин йўқ, деб ҳисоблаймиз. Бразилия ҳукумати ва халқи билан бирдамлигимизни билдирамиз”, дейди Эрдўған ҳукумат йиғилишидан кейин халққа мурожаатида. 

8 январь куни Бразилиянинг собиқ раҳбари Жаир Болсонару тарафдорлари полиция билан тўқнашиб, Миллий Конгресс (парламент), Президент саройи ва Федерал Олий судга бостириб кирди. Октябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини тан олмаган намойишчиларга ишламайдиган кунларда бўш турган маъмурий биноларнинг бир нечта қўриқчилари бас кела олмади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тартибсизликларда 5 мингга яқин одам қатнашган. 

Социалист Лула да Силва 1 январь куни сайловнинг иккинчи босқичида Болсонаруни мағлуб этиб, Бразилия президенти лавозимига киришди. Уларнинг орасидаги тафовут тахминан 2 миллион овозни ташкил этди. Консерватор мағлубиятни тан олмади ва унинг тарафдорлари Лула да Силванинг лавозимга киришмаслигини талаб қилиб, оммавий равишда кўчаларга ва қуролли кучлар гарнизонларига чиқди. 2022 йил декабрь ойи охирида Болсонару АҚШга жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made