Эрдўған бошчилигида яна бир китоб. Туркия урушда ким томонида экани очиқ айтилди

Олам

image

Туркия Президенти маъмуриятининг Коммуникациялар бўлими томонидан Анқаранинг Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган “Туркиянинг барқарорликка қўшган ҳиссаси: кўп векторли тинчлик дипломатияси” китоби нашр этилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди

Турк ва инглиз тилларида чоп этилган китобда Туркия ва унинг Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Украина атрофида инқирознинг олдини олиш ва минтақада барқарорликни сақлаш учун ташлаган қадамлари баён этилган. 

Rusya-Ukrayna savaşında Türkiye'nin barış çabaları kitaplaştırıldı - Son  Dakika Haberleri

Асар “Тинчлик сари глобал етакчилик”, “Анкаранинг урушга қарши позицияси”, “Мулоқот каналларининг очиқлиги”, “Инсонпарварлик дипломатияси ва ташаббуси” каби тўрт бобдан иборат. 

Китобда асосий эътибор Президент Эрдўғаннинг Украина ва Россия билан мулоқот платформасида ҳам, НАТО, Европа Иттифоқи ва минтақавий ўйинчилар билан алоқалар контекстидаги саъй-ҳаракатларига қаратилган. Унда Туркия раҳбарининг БМТ ислоҳоти доирасида глобал хавфсизлик архитектурасини сақлаб қолиш борасидаги ташаббуслари баён этилган. 

Иккинчи боб Туркиянинг Украина яхлитлиги дахлсизлиги ҳақидаги принципиал позициясини ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришган ҳолда Анқаранинг урушнинг олдини олиш бўйича қадамларига бағишланган. 

Туркиянинг Киев ва Москва ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш ва минтақада “барқарорлаштирувчи механизм” ролини ўйнаш истаги нашрнинг учинчи қисми мавзусидир. 

Охирги бўлимда Туркиянинг оғир саъй-ҳаракатларга дучор бўлган одамларни қўллаб-қувватлашга қаратилган инсонпарварлик ҳаракатларига эътибор қаратилади. Туркиянинг Украинада гуманитар коридорлар яратиш борасидаги ҳаракатлари тасвирланган. 

НАТО зиммасига катта масъулият юкланади

Китобнинг муқаддимаси шахсан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан ёзилган. 

Туркия раҳбари замонавий дунё ҳамон янги турдаги коронавирус пандемиясининг оқибатларини барча жабҳаларда сезишда давом этаётгани, минтақавий сиёсий-иқтисодий кескинлик ва қизғин можаролар глобал барқарорликка путур етказаётганини эслатиб ўтган. 

Эрдўған Сурия, Яман, Афғонистон, Ливия, Ироқ ва Аракан (Мьянма) каби можаро ҳудудларида инсоний фожиалар ва инқирозларга ҳалигача ечим топилмаётганини афсус билан қайд этган. 

Бундан ташқари, Шарқий Европа ва у билан бирга бутун дунё Россия-Украина урушининг ҳалокатли ва оғриқли оқибатларига дуч келаётгани урғуланган. 

“Бугун яна бир бор аён бўлдики, эътибордан четда қолган энг кичик муаммо ҳам катта фалокатларга олиб келиши мумкин”, деб ёзади Туркия раҳбари. 

Эрдўған, дунёда хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш учун яратилган халқаро ташкилот ва муассасалар фаолиятига эътибор қаратган. 

Унинг сўзларига кўра, уруш (Украинадаги) бу тузилмалар янада самаралироқ бўлиши ва қатъийроқ қадамлар ташлаши кераклигини яна бир бор кўрсатди. 

Туркия раҳбари таъсис этилганидан буён хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдек ўта муҳим миссияни ўз гарданига олган НАТО зиммасига яна катта масъулият юкланганини таъкидлаган. 

Шунингдек, у, глобал хавфсизлик архитектураси муаммоларини тезроқ ҳал этиш ва НАТО ҳамкор-давлатларининг тўлиқ бирдамлиги Иттифоқ келажагида ҳал қилувчи роль ўйнашига ишонч билдирган. Туркиянинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришига ишонтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

688

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made