Эрдўған бир кунда иккита мамлакатга борди
Олам
−
07 Октябрь 2020
11681Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 7 октябрь куни амалий ташриф билан Қувайтга борди.
Эрдўған Кувайт амири шайх Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ IV нинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Қувайт амири Туркия раҳбари Шайх Навваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказган.
Эрдўған зудлик билан Қувайтга ташрифини якунлаб, Қатар пойтахти Доҳага жўнаб кетди.
Туркия раҳбарини Доҳа аэропортида Қатар Мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия, Туркиянинг Доҳадаги элчиси Меҳмет Мустафо Геку ва бошқа ваколатли шахслар кутиб олган.
Сафар давомида Туркия раҳбарига Ғазначилик ва молия вазири – куёви Берат Олбайроқ, Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапўғлу, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Миллий разведка хизмати раҳбари Ҳакан Фидан, Президент маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳретдин Алтун ва Президент матбуот котиби Иброҳим Калин ҳамроҳлик қилдилар.
Эрдўған Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Сани билан учрашди.
Президентлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қиладилар, шунингдек минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашадилар.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15