“АҚШ ёрдам бермаса, Исроил ҳужуми ҳам тўхтайди”. Эрдўған Байден билан қўнғироқлашди
Олам
−
15 Декабрь 2023
6240Кеча, 14 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди, унда томонлар Швецияни НАТОга қабул қилиш жараёни ва келгусидаги алоқаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
"Президент Жо Байден Туркия Президенти Тойиб Эрдўған билан суҳбатлашди. Улар НАТОни мустаҳкамлаш, жумладан Швецияни тезда иттифоқчи сифатида қабул қилиш ва Туркиянинг НАТО тузилмаларига интеграциялашув даражасини янада ошириш муҳимлигини муҳокама қилди, шунингдек, 2024 йил июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, етакчилар Яқин Шарқдаги вазиятни, жумладан, Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини ошириш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш чораларини, шунингдек, фаластинликлар учун эҳтимолий сиёсий истиқболларни муҳокама қилган.
“Анадолу”нинг ёзишича, Эрдўған Байденга АҚШнинг Исроилга сўзсиз кўмагини олиб қўйиши тезда ўт очишни тўхтатишга олиб келиши мумкинлигини айтган.
Шунингдек, Туркия раҳбари Байден билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида минтақада доимий ўт очишни тўхтатишни таъминлаш АҚШнинг тарихий масъулияти эканини эслатган.
Бундан ташқари, Эрдўған АҚШ Президентига Исроил ҳужумларининг чуқурлашиши ва чўзилиши салбий минтақавий ва глобал оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, Туркия томонидан таклиф қилинган кафиллик механизмини яратиш, бу ваъдаларни бажариш ва мустақил 1967 йил чегаралари ичида пойтахти Қуддусда бўлган суверен, ҳудудий интеграциялашган Фаластин давлатини яратиш энг оқилона ва доимий ечим эканини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Президентлар F-16 таъминоти масаласини ҳам кўриб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь