Эрдўған Алиевга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
14 Сентябрь 2022
6760Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Арманистон билан чегарадаги провокациянинг олдини олиш учун 50 нафар Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбарларининг кеча, 13 сентябрь куни Озарбайжон Президенти билан телефон мулоқоти чоғида озар-арман чегарасидаги вазиятга бағишланди.
Президент Эрдўған телефон орқали мулоқот чоғида Арманистон қуролли кучлари томонидан давлат чегарасида содир этилган кенг кўламли провокацияларнинг олдини олиш чоғида Озарбайжон ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Илҳом Алиев, қурбонларнинг оила аъзолари ва бутун Озарбайжон халқига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эрдўған Туркия доим қардош Озарбайжон билан бирга эканини таъкидлаган.
Президент Илҳом Алиев, қардош Туркия ҳар доимгидек Озарбайжон тарафида, Озарбайжон эса барча масалаларда ҳамиша қардош Туркия томонида эканини қайд этди.
Алиев, Озарбайжон Қуролли Кучлари мардлик ва юқори профессионаллик билан Арманистоннинг кенг кўламли ҳарбий провокацияларини олдини олганлигини маълум қилди ва бу кенг кўламли ҳарбий фитна учун Арманистоннинг бевосита масъул эканини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Озарбайжон билан Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик иттифоқчилик муносабатлари барча соҳаларда муваффақиятли ривожланиб бораётгани яна бир бор қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь