Эрдўған АҚШга сафари нега қолдирилганини тушунтирди
Олам
−
12 Май
9144Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг АҚШга ташриф ва Америка етакчиси Жо Байден билан учрашув тиғиз тақвим туфайли бўлиб ўтмади. Бу ҳақда у кеча, 11 май куни Грециянинг “Kathimerini” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бизнинг ташрифимиз икки томоннинг жадваллари бир-бирига мос келмагани сабабли қолдирилди. Маълумки, яқинда Қўшма Штатларда сайловлар бўлиб ўтади ва шунинг учун жаноб Байденнинг жадвали янада гавжум бўлди”, деган Эрдўған.
Эрдўғаннинг аниқлик киритишича, “бундай ташрифлар” ҳар доим икки томон учун қулай вақтда амалга оширилади. Ҳозирда тегишли сана муҳокама қилинмоқда.
Газета Эрдўғандан АҚШнинг Туркия-Греция муносабатларидаги ўрни ҳақида сўради. Туркия раҳбари икки давлат ўртасидаги “АҚШнинг сиёсий мувозанати” тарафдори эканини, бироқ масофани сақлаш ҳам зарурлигини таъкидлади.
“Биз Греция билан воситачиларсиз бевосита алоқадамиз. Бу алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш муносабатларимизнинг янада ижобий ривожланишига хизмат қилади”, дейди у.
Қайд этиш жоизки, Эрдўғаннинг АҚШга ташрифи 9 майга белгиланган эди. Апрель ойи бошида Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Эрдўған АҚШга ташрифи чоғида Америка етакчиси Жо Байден билан Украинадаги можаро туфайли юзага келадиган хавфларни муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди.
Кейинроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Онжу Кежели Туркия Президентининг 9 майга белгиланган АҚШга сафари қолдирилгани ва ҳар икки томон учун қулай вақтда бўлиб ўтишини маълум қилди.
Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Басс Вашингтонда бўлиб ўтган 39-Америка-Туркия кенгаши йиғилишидаги чиқиши чоғида Туркия Президенти 12-13 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммити чоғида АҚШга илгари қолдирилган ташрифини амалга ошириши мумкинлигини айтди.
"Биз Президент Эрдўғанни июл ойида бўлиб ўтадиган НАТО саммитида интиқлик билан кутамиз, Туркия Украина можароси контекстида муҳим ва ижобий рол ўйнади", деган Басс.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь