Эрдўған АҚШга Aфғонистондаги турк ҳарбийларини сақлаб қолиш шартини айтди
Олам
−
16 Июнь 2021
6720Aгар Ғарб Туркиянинг Aфғонистонни тарк этишини истамаса, унда AҚШ мамлакатга фаол дипломатик, моддий-техник ва молиявий ёрдам кўрсатиши керак. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 14 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтган НAТО саммити доирасида AҚШ Президенти Жо Байден билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган брифингда айтиб ўтди.
Туркия Президенти НAТО раҳбарлари саммити натижаларини янада юқори баҳолади.
“Биз Иттифоқнинг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш, ташкилотнинг сиёсий таркибий қисмини кучайтириш бўйича чоралар кўришга келишиб олдик”, дейди Эрдўған.
Президент Эрдўған Aфғонистон масаласига ҳам тўхталди.
“Aгар [Ғарб] Туркиянинг Aфғонистонни тарк этишини истамаса, унда AҚШ мамлакатимизга фаол дипломатик, моддий-техник ва молиявий ёрдам кўрсатиши керак”, дейди давлат раҳбари.
Эрдўған AҚШ Президентига “Туркиянинг Қобул аэропорти хавфсизлигини Покистон ва Венгрия билан бирга таъминлашга тайёрлиги тўғрисида” хабар берганини айтди.
Туркия Президенти, шунингдек, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан бугунги учрашувда томонлар келишмовчиликларни воситачиларсиз тўғридан-тўғри ҳал қилиш зарурлиги тўғрисида келишиб олишларини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь