Эрдўған ҳали сайланиши ноаниқ бўлган Путиннинг йўлига кўз тикяпти

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда жорий йилнинг 31 мартига белгиланган маҳаллий ҳокимликлар учун сайловлардан сўнг Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифига умид қилмоқда. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, Путин ва ас-Сисининг ташрифлари апрель ойида бўлиши мумкин. Май ойида Эрдўған ўтган йилги Афинага (Греция) сафаридан сўнг жавоб ташрифи билан келадиган Греция Бош вазири Кириакос Мицотакисни қабул қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, апрель ойи охирида Туркия раҳбарининг 12 йил ичида Ироққа илк сафари режалаштирилган. 

Эрдўған жорий йилнинг 12 март куни Туркияда бўлиб ўтган шаҳар ҳокимлигига сайловлардан сўнг Рамазон ойида анъанавий ифторлик дастурхонида Путиннинг ташрифини эълон қилди ва у ерда хорижий элчиларга мурожаат қилди. Қайд этилишича, агар бу ташриф амалга ошса, лидерлар минтақавий вазият, Қора денгиздаги дон коридори, Украина можароси, энергетика ва Яқин Шарқ масалаларини муҳокама қилади. 

Аввалроқ Россия Федерацияси раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг саволига жавоб берар экан, Путиннинг Туркияга ташрифининг аниқ саналари ҳали аниқланмаганини ва бу ҳақда дипломатик каналлар орқали зудлик билан келишиб олинишини айтган эди.

Бугун, 17 март куни Россияда президент сайлови бошланди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия қамоқхонасида вафот этган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальная Ғарб давлатларини Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликка ва Владимир Путинни Россиянинг бешинчи муддатга сайланадиган Президенти сифатида қабул қилмасликка чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг