Эрдўған маъмурияти Ғарбни Туркияни беқарорлаштиришга уринишда айблади
Олам
−
22 Ноябрь 2022
4256Анқаранинг ғарбий иттифоқчилари террорчиларни қўллаб-қувватлаб, Туркияни тўғридан-тўғри ва билвосита беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 21 ноябрь куни Туркия Президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун маълум қилди.
“Ғарблик иттифоқчиларимиз уларни қўллаб-қувватлаш (Анқара томонидан террорчи деб тан олинган ташкилотларни қўллаб-қувватлаш) ҳақида диққат билан ва пухта ўйлашлари керак. Улар бевосита ёки билвосита мамлакатимиздаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг қўллаб-қувватлаши эса бегуноҳ туркларнинг ўлимига олиб келади”, дейди у Twitter’даги саҳифасида.
У, шунингдек, Ғарбнинг баъзи террорчи ташкилотларни бошқаларга қарши курашишда қўллаб-қувватлаш стратегик асосга эга деган аргументларини танқид қилди.
“Уларнинг [бундай қўллаб-қувватлаш учун] стратегик далиллари фарс (комик фокуслар билан энгил комедия)дир. Бу терроризмга қарши курашнинг йўли эмас. Сиз бошқа террорчилар қўли билан террорчиларга қарши кураша олмайсиз. Буни фақат терроризмга қарши курашга содиқ бўлган мамлакатлар иттифоқи орқали амалга оширишингиз мумкин”, дейди у.
Шу билан бирга, Алтун, Туркия иттифоқчилари ёрдами билан ёки ёрдамисиз террористлар қаерга қочса ва қаерга яширинса ҳам таъқиб қилишда давом этишини таъкидлади.
“Биз бу курашдан воз кечмаймиз. Ғарбнинг ўқитиш ва қурол-яроғ билан таъминлаш каби моддий ёрдами бизни курашдан юз ўгиришга мажбур қилмайди. Террорчилар ғалаба қозонмайди, ваъда берамиз", деб ёзади у.
Алтун Курдистон Ишчилар партияси, Демократик иттифоқ партияси ва Халқ мудофаа кучлари (КИП, ДИП, ХМК — PKK, YPG, YPD) Анқарага таҳдид солмаслигига ишонтирганларни яна бир бор ўйлаб кўришга чақирди. Унинг қайд этишича, бу ташкилотлар 40 йилдан бери Туркия билан уруш олиб бормоқда ва тўғридан-тўғри таҳдид бўлиб қолмоқда.
"Ғарбнинг Сурияга нисбатан сиёсати барбод бўлди. Бу давлат [Туркиянинг] миллий хавфсизлигига ва минтақага террорчилик таҳдидини қўйишда давом этмоқда. Ўзгаришлар зарурлиги аниқ, аммо Суриядан келиб чиқаётган терроризмга қарши курашимиз нима бўлишидан қатъи назар давом этади. Биз муросага бормаймиз”, дейди Алтун.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Туркия билан чегарадош Онжупинар шаҳри ўққа тутилди, Туркия хавфсизлик хизматининг уч ходими яраланди. Туркия оммавий ахборот воситалари ҳужумларда КИП ва ХМКни айблади, бу эса 20 ноябрь куни Туркиянинг Сурия ва Ироқдаги янги ҳаво операциясига жавоб бериши мумкин бўлган "Панжали қилич" операциясига сабаб бўлди. Унда 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирок этди. 21 ноябрь куни Туркиянинг Карқамиш шаҳрида камида бешта ракета портлади, снарядлар лицей ва турар-жой биноларига тушди. Уч киши ҳалок бўлди, улардан бири бола.