Эр-хотин бирга ичишди, сўнг эр хотинини пичоқлади

Олам

image

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида эркак ўз хотинини ўлдирди ва 12,5 йилга қамалди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда. 

Терговчилар Илья (исми шарифлар ўзгартирилган)ни маст ҳолда рафиқаси Иннани пичоқлаб ўлдирганликда айблади. Aёл воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Ильянинг уйини тинтув қилиш пайтида ўқотар қуроллар ва гиёҳванд моддалар топилган.

Суд жараёнида айбланувчи айбловни қисман тан олди. Унинг сўзларига кўра, ўша куни у уйнинг ҳовлисидаги ҳаммом остидаги пойдеворни тўлдиришни бошлаган, унга акасининг ўғли ёрдам берган. Шундай қилиб улар соат 16:00 гача ишлади. Кечқурун Инна билан биргаликда ароқ ичишга қарор қилишди.

Ильянинг сўзларига кўра, ичкиликдан сўнг, аёл эрини алдаётгани ҳақида гапира бошлади ва тажовузкорона муносабатда бўлиб, унга мушт туширди, юзини тирнайди.

Шунда Илья ошхона пичоғини олиб, хотинининг қорин бўшлиғига зарба беради. Хотини йиқилади. Илья унга ёрдам бермоқчи бўлганини даъво қилмоқда, аммо 10 дақиқадан сўнг аёл ҳаётдан кўз юмади. Кейин унинг ёнига ўтирди ва йиғлай бошлайди. У жиянининг ёнига бориб, Иннани ўлдирганини айтади.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, Ильяни бирга ичишга марҳуманинг ўзи ундаган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Илья Иннани ўлдирди

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг