Эпидемия ёрдам берди. Эрон COVID-19 туфайли 70 минг маҳбусни озод қилди
Олам
−
09 Март 2020
7501Эрон Ислом Республикаси коронавирус туфайли 70 мингга яқин маҳбусни қамоқлардан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Mizan Online агентлигига таяниб хабар берди.
Эрон суд ҳокимияти раҳбари Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, уларни қамоқхоналарга қайтариш ҳозирча режалаштирилмаган.
"Жамоат хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлмагунича маҳбусларни озодликка чиқариш давом этади", деди Раисий.
Аввалроқ, 54 мингга яқин маҳбус вақтинча озод этилиши ҳақида Эрон суд ҳокимиятининг расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий маълум қилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 7 161 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Улардан 2 394 киши даволанган, 237 киши эса вафот этган.
ЖССТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 111 381 нафарга етган. 3 882 нафар бемор вафот этган. Бу вирусдан тузалганлар сони эса 62 661 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 5 979 нафари ёки 14 фоизи оғир аҳволда.
LiveБарчаси