Энрикенинг кейинги манзили аниқ бўлди
Спорт
−
17 Июнь 2023
5046Испаниялик мутахассис Луис Энрике ПСЖнинг янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда “PSG Community” хабар берди.
Манбага кўра, 53 ёшли испаниялик мутахассис яқин соатларда Парижга йўл олади.
Испания терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи биринчи марта Франция клубига мураббий этиб тайинланиши билан боғлиқ дастлабки хабарлар шу йилнинг 4 июнь куни тарқалди.
Қайд этилишича, Зинедин Зидан ва Юлиан Нагелсманн ПСЖда ишлашдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта ҳам клубнинг янги бош мураббийи бўлишга асосий номзод сифатида кўрилаётганди. Шу вақтга қадар Мотта ПСЖ, шунингдек, “Женоа”, “Специя” ва “Болонья” клубларида ёшлар жамоаси мураббийи бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь