Энрике ПСЖ мураббийига айланади

Спорт

image

Луис Энрике ПСЖнинг янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, 53 ёшли испаниялик мутахассис парижликлар билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолайди.

Энрике фаолияти давомида “Барселона”, “Рома”, Испания терма жамоаси ва “Сельта” клубларини бошқарган. У “кўк-анорранглилар” сафида Испания чемпиони ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. 

ПСЖ ўтган мавсумда Кристоф Галтье бошчилигида Франция суперкубоги ва Лига 1 да ғолиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Луис Энрике

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made