Энг ишончли двигателга эга автомобиллар маълум бўлди 

Технология

image

Америка Қўшма Штатларининг “CarMD INDEX” компанияси мутахассислари жорий йил якунида энг ишончли двигателга эга бўлган автомобиллар рейтингини тузди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, мутахассислар тадқиқот учун 1996-2020 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган 15,5 миллиондан ортиқ автомобиль маълумотларини таҳлил қилган. Тадқиқотда двигатель носозлиги ва уни текшириш зарурлигини кўрсатувчи индикатор частотаси таққосланган.

Тадқиқот натижаларига кўра, Mitsubishi Motors ишлаб чиқарган автомобиль двигателлари энг бардошли, деб топилган. Mercedes-Benz автомобиллари ушбу рейтингнинг иккинчи поғонасидан ўрин олган. Кучли учликни Volkswagen автомобиллари якунлаб берган. Шунингдек, мос равишда Buick Motor Company ва Ford автомобиллари тўртинчи ва бешинчи ўринда қайд этилган. 

Бундан ташқари, мутахассислар Mazda, BMW, GMC, Subaru ва Cadillac двигателларини ҳам ишончлилигини таъкидлаган.

Автомобиль русумлари орасида 2018 йилги Toyota Tacoma етакчига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 2015 йилги Honda CR-V ва 2018 йилги Toyota Camry эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Mercedes-Benz BMW Автомобиль

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг