Энг бой араб давлатларидан бирида Ҳукумат истеъфога чиқди

Олам

image
Энг бой араб давлати банкротлик ёқасига келиб қолди north_east

Энг бой араб давлати банкротлик ёқасига келиб қолди

Кувайт амири Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бугун, 6 декабрь куни мамлакат ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Кувайтнинг CUNA ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, давлат раҳбари "бош вазир ва барча кабинет аъзоларининг истеъфосини қабул қилган". Шунингдек, Амир яқин вақтгача амалда бўлган ҳукуматга янги кабинет тузилгунча ўз ишини давом эттириш тўғрисида кўрсатма берган.

Ҳукуматнинг истеъфога чиқарилиши кеча, 5 декабрь куни бўлиб ўтган мамлакат Миллий Ассамблеяси (парламенти) га сайловлардан сўнг амалга ошди.

Кувайтнинг бир палатали парламенти 50 депутатдан иборат бўлиб, улар тўрт йилга тўғридан-тўғри умумий сайлов ҳуқуқи билан сайланади. Шунингдек, унинг таркибига маслаҳат вазифасини бажарувчи ва қонун чиқарувчи орган таркибининг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак бўлган вазирлар ҳам киради.

Кечаги овоз бериш натижаларига кўра, аввалги Миллий Ассамблеядан 50 нафар қонун чиқарувчидан атиги 19 нафари яна ўз жойини эгаллайди. 28 нафар аёл номзоддан ҳеч бири амирликнинг янги парламентига кира олмади.

Маълумот ўрнида, Кувайт – Форс кўрфазидаги кичик давлат. У ўзининг катта нефть захиралари туфайли дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

парламент Кувайт

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг