Энергия истеъмолидаги ўғрилик ҳолатлари кўрсатиб ўтилди
Жамият
−
02 Июль
5241Бу йил 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электрдан ўғирлик аниқланган. Бунинг сабаби – ҳозирги тизимда ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эмас, оқибати билан курашилаяпти. Бу ҳақда кеча, 1 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни танишган тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисоботда маълум қилинди.
Тақдимотда энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилди. Билдирилишича, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда соҳада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, станциялар барпо этилмоқда. Бу йил барча манбалар ҳисобидан 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари соҳадаги инвестициявий лойиҳаларни, чет эллик шериклар билан эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошириш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилди.
Қайд этилишича, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни таъмирлаш бўйича ишлар бошланган. Бунга қўшимча 595 километр электр тармоғи қурилиб, қатор янги подстанциялар ишга туширилади. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Мутасаддиларга энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инфратузилмани модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар қўйилди.
LiveБарчаси