Энергетика вазирлигига базавий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
Жамият
−
04 Март
14157Энергетика вазирлигига ҳукумат билан келишган ҳолда, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, табиий газ ва электр учун базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиш ваколати берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 февраль куни қабул қилинган тегишли қарорида сўз боради.
Унга кўра, Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб бориши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил 1 март санасидан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши сабабли Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган базавий меъёр жорий йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди.
LiveБарчаси