Энергетика вазирлиги фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Жамият

image

Сўнгги кунларда айрим якка тартибдаги тадбиркорлар аҳоли хонадонларига кириб, ўзини электр тармоқлари корхонаси ходими деб таништириб, хонадонлардаги электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларини кўздан кечиргандек бўлиб, мажбурий тўлов ундириб юрган ҳолатлар кўплаб учрамоқда

Таъкидланишича, уларнинг айримлари хусусий фирмалар бўлиб, маълум бир тўлов эвазига бир йиллик шартнома тузади ва йил давомида хонадонларга хизмат кўрсатиш таклифларини беради. 

“Бу каби фирмалар Энергетика вазирлигига тегишли эмаслигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Энергетика вазирлиги таркибида электр энергиясини якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фаолиятини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ташкил этилган. Мазкур жамият электр тармоқларини эксплуатация, модернизация ва реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширади. Корхона ходимлари ўз хизмат гувоҳномалари ва тегишли хизмат кийимларига эга.

“Алоҳида таъкидлаймизки, хонадонингизга келиб, ўзини электр тармоқлари корхонаси ходими деб таништирган шахслардан хизмат гувоҳномасини талаб қилинг”, деб огоҳлантириш билан чиққан Энергетика вазирлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. 

“Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан Call-Марказнинг 11-54 (71-202-50-55) рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) администраторга ҳамда табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 1104 ва (71) 200-08-04 ишонч телефонлари ёки Facebook’даги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги электр жиҳозлари

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг