Энергетика вазирига янги матбуот котиб тайинланди
Жамият
−
12 Июнь 2023 6487 1 дақиқа
Ҳасан Жавлонович Тошхўжаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни вазирлик саҳифасида маълум қилинди.
Келтирилишича, мазкур лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилган.
Маълумот учун, Ҳасан Тошхўжаев меҳнат фаолияти давомида “Қишлоқ ҳаёти” ижтимоий-иқтисодий газетасида, “Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририятида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019 – 2020 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, “Ўздавкарантин” инспекцияси Ахборот хизмати бош мутахассиси, Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар у Халқаро пресс-клубнинг Мониторинг ва таҳлил бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025