Эндрикнинг поччаси Бразилияда отиб ўлдирилди
Спорт
−
27 Декабрь 2024 7214 1 дақиқа
“Реал” ҳужумчиси Эндрикнинг поччаси Маурисио Нуньес Рождество куни эрталаб отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Foot Mercato” хабар берди.
Манбага кўра, Эндрикнинг поччаси Маурисио Нуньес Гонсалвес 24 ёшли эркак томонидан ўлдирилган. Маурисио футболчининг опаси Лавиния Судренинг эри бўлган.
Воқеа Бразилиянинг пойтахти яқинида жойлашган Самамбайя-Норте ҳудудида содир бўлган. Маурисио Нуньес ҳудуддаги маҳаллий барда бўлган вақтда 24 ёшли эркак унга яқинлашиб, пистолетдан ўқ узган. Қурбон қочиб кетишга уринган, бироқ жиноятчи уни қўлга олиб, бошига бир неча марта ўқ узган. Маурисио воқеа жойида ҳалок бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь