Эндрик ва Гулернинг “Реал”даги тақдири нима бўлади? Анчелотти жавоб берди
Спорт
−
10 Декабрь
848“Реал”нинг икки футболчиси бразилиялик Эндрик ва туркиялик Арда Гулер қишки трансфер ойнасида жамоа сафини тарк этмаслиги аниқ бўлди. Бу ҳақда жамоа устози Карло Анчелотти As нашрига берган интервьюсида айтди.
“Эндрик ва Арда Гулер январь ойида “Реал”ни тарк этмайди. Менда ёш футболчиларга нисбатан ҳеч қандай тарафкашлик йўқ. Фаолиятим давомида ёшлар билан кўп ишладим. Эндрик ҳам Гулер каби шу ерда қолади. 18 ёки 40 ёш бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ўйинга фақат энг яхши футболчиларни туширишга ҳаракат қиламан. Ҳа, ёшлар бироз сабр қилиши керак. Улар ғайратга тўла, лекин улар ёш бўлгани учун ҳам баъзи нарсаларни ўрганиши керак”, дейди Анчелотти.
Маълумот учун, 18 ёшли Эндрик шу йил ёзда “қироллик клуби” сафига келиб қўшилди. У жамоа сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 60 миллион еврога баҳоланаётган футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2030 йилга ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арда Гулер фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15