Эндиликда рейтинги юқори тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувидан ўтмайди
Жамият
−
16 Ноябрь
2321Ўзбекистонда юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди. Бу ҳақда бугун, 16 ноябрь куни Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 15 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.
Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра:
- юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади;
- рейтинг бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси