Эндиликда ипотека кредитини кечиктириб тўлаш тизими жорий этилади
Жамият
−
12 Февраль 2020
8654Ўзбекистонда “ипотека кредити бўйича каникул” мажбурий тартибда банк тизимига жорий этилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат билан кредитни ўз вақтида тўлаш имконияти бўлмаган фуқароларга қўшимча имконият яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига фавқулодда ҳолатлар юзага келганлиги, шу жумладан иш жойи ва меҳнат лаёқатини йўқотганлиги муносабати билан фуқароларга ипотека кредитларини тўлашни кечиктириш имконини берувчи “ипотека кредити бўйича каникул”ни мажбурий тартибда банк тизимига жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритади.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқилади.
• Лойиҳада:
• ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш;
• бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш;
• нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш;
• ижтимоий нафақа бўйича битта идорага мурожаат қилинганидан кейин, ўша идоранинг ўзи бир кунда ҳамма ҳужжатларни тайёрлайдиган тизимни яратиш;
• ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга “Мурувват” ва “Саховат” уйларида стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
• ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш;
• фуқароларга давлат томонидан кўрсатилаётган, вазирлик, идоралар орасида бўлиниб кетган ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни бир-бирига мувофиқлаштириш;
ягона реестр ташкил қилиш орқали ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ягона ахборот коммуникация тизимига ўтказиш;
“Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш назарда тутилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь