Энди жамоадошларимиз учун ҳам ҳаракат қиламиз – Нодиржон Мирзаҳмедов
Спорт
−
30 Октябрь 2021 2388 1 дақиқа
Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган Жаҳон чемпионатида 48 кг вазнда иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбит устидан қозонган ғалабасидан сўнг, ушбу баҳс ҳақида фикр билдирди.
“Биринчи жанг оғир бўлди, шунга қарамасдан яхши жанг ўтказдим ва ғалабани тантана қилдим. Кейинги рақибим қозоғистонлик боксчи бўлади. У анча тажрибали ва кучли боксчи. Жусспов билан аввал ҳам жанг қилганман. Энди ким ғолиб бўлишини рингда билиб оламиз. Жамоадошларимни мағлуб бўлди, деб айтмаган бўлардим. Биз энди улар учун ҳам ҳаракат қиламиз”, дейди Мирзаҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 октябрь куни Нодиржон Мирзаҳмедов ирландиялик Рикки Несбитга қарши рингга кўтарилди ва 3 раунд давом этган жангда ишончли ғалабани қўлга киритди. Икки карра Осиё чемпиони ҳисобланган Мирзаҳмедов чорак финалда Қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь