Энди яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Яйловлар тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.

Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади. 

Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.

Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин. 

Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади. 

Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади. 

Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

•    юридик шахс тугатилганда;
•    жисмоний шахс вафот этганда; 
•    яйловлар берилган муддат тугаганда;
•    бошқа мақсадда фойдаланилганда; 
•    оқилона фойдаланилмаганда; 
•    яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда; 
•    яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made