Энди ўқитувчи бўлиш учун 1 йил стажёр сифатида ишланади

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишган мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида айтилди.

Бунга кўра, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани бўйича билими, иккинчисида педагогик маҳорати баҳоланади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи малакали кадрлар стажер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг