Энди Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатдан ошмайди

Жамият

image

Эндиликда Тошкент шаҳрида автобуслар тезлиги соатига 50 километрдан ошмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг тасарруфидаги барча автобуслар “Тошавтотаъмирхизма” УК сервис хизмати ходимлари томонидан автобус ҳайдовчилари бошқарув вақтида тезликни оширмасликлари учун махсус дастур орқали тезликлари 50 км соат билан чегараланмоқда.

“Бундан мақсад йўловчилар хавфсизлигини  таъминлаш ва йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олишдир”, дейилади хабарда.

Махсус дастур орқали тезликлари 50 км соат билан чекланган автобусларга мухсус огоҳлантирувчи белги ёпиштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг