Энди Тапалесга бошқача тактика қўллайман – Аҳмадалиев (видео)
Спорт
−
19 Декабрь 2023
9313Бир неча кун олдин АҚШнинг Аризона штатида мексикалик Кевин Гонсалесга қарши элиминатор жангида қатнашиб, муддатидан аввал ғалабага эришган ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга қайтди.
Аҳмадалиев 19 декабрь куни соат 02:00 дан ўтиб Тошкент халқаро аэропортида яқинлари, ўзбекистонлик таниқли боксчилар ва ОАВ томонидан қарши олинди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиоҳунов, профессионал боксчилар Баҳодир Жалолов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовлар Аҳмадалиевни эришилган ғалаба билан табриклади.
“26 декабрь куни Тапалес ва Иноуэ жанг қилади. Ютган боксчига қарши 4 та камар учун жанг қиламан. Мабодо Тапалесга қарши жанг қиладиган бўлсам, энди унга қарши бошқача тайёргарлик ва тактика қўллайман”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профбоксда 13 та жанг ўтказиб, 12 та баҳсда ғалабага эришган. 1 та жангда эса филиппинлик Марлон Тапалесга имкониятни бой бериб, ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини бой бериб қўйганди.
LiveБарчаси