Энди солиқ назорати жараёни видеотасвирга олинади
Жамият
−
04 Январь 2020
53132019 йилнинг 30 декабрь куни “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Низомга кўра, солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларини видеотасвирга олишлари мумкин.
Ушбу назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқишда, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилишда, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда зарурат бўлганда фойдаланиш мумкин.
Жараённинг видеотасвирга олиниши шаффофлик ва холисликни янада таъминлайди, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
Назорат тадбирини видеотасвирга олиш солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда амалга оширилади.
LiveБарчаси