Энди солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
3815Тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келтирилган.
2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш;
- “Изланиш ва ривожланиш” марказлари учун улар ташкил этилган кундан 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш;
- давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш.
Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариш тизими қуйидагилар ҳисобидан кенгайтирилади:
- хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистонда сотиб олинган ва “Tax Free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;
- туроператорларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун.
LiveБарчаси