Энди Россияда армияни обрўсизлантирганларнинг мол‑мулки мусодара қилинади

Олам

image

Россия Давлат Думаси учинчи ва якуний ўқишда Жиноят кодексига мамлакат армияси ҳақидаги сохта маълумотлар ва давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятга оммавий чақириқлар учун мол-мулкни мусодара қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Россия қонун чиқарувчи органи маълум қилди.

Ҳужжат 22 январь куни парламент палатаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги депутатлар гуруҳи томонидан киритилган бўлиб, 24 январда биринчи ўқишда, 31 январда иккинчи ўқишда қабул қилинган. Володиннинг айтишича, бу қонун "ўз ватанига хиёнат қилганлар ҳақида".

“Мамлакатимиз, бу одамлар фаровон яшаши, фахрий унвонлар, мукофотлар, мулклар олишлари учун барча ишни қилди, бугун улар бу маблағ ва мол-мулкни ватанни талон-торож қилишга, унга, аскарларига, зобитларига хиёнат қилиш, уларга лой чаплаш ва уларни танқид қилиш учун ишлатмоқда. Шунинг учун сиз ва мен қонун қабул қиляпмиз. Жиноят кодексига биринчи марта хиёнаткорларни жавобгарликка тортиш имконини берадиган нормалар киритилади. Бу ҳамма мамлакатларда бор ва улар хоинларга нисбатан қаттиқроқ муносабатда бўлади, лекин бизда улар иккинчи ёки учинчи фуқароликни олади. Шу билан бирга, уларнинг даромад манбалари мамлакатимизга зарба бериш учун ишлатилади”, дейди Давлат Думаси раиси.

Ўз навбатида, Думанинг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ирина Панкина мусодара қилиш жазо тури эмас, балки жиноий-ҳуқуқий характердаги чора эканлигини таъкидлади.

“Ҳеч қандай мол-мулк мусодара қилинмайди, фақат маълум бир жиноятга бевосита алоқадор бўлган нарсалар тортиб олинади”, деб тушунтирди депутат ялпи мажлисда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ростов вилоятида 72 ёшли пенсионер аёл Евгения Майборода Россия армияси ҳақида “сохта хабарлар” тарқатганликда айбдор деб топилиб, беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made