Энди пул тўлаб, UzAuto Motors заводида автомобиль йиғилишини томоша қилишингиз мумкин

Жамият

image

Энди Ўзбекистон фуқаролари исталган пайтда Асакада жойлашган UzAuto Motors заводида автомобиль йиғиш жараёнини кузата олаши мумкин. Бу ҳақда UzAuto Motors заводига уюштирилган медиа-тур давомида ташкиллаштирилган Матбуот анжуманида завод бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.

“Мен Германияга сафар уюуштирган пайтимда BMW корпорациясига қарашли автомобил заводида бўлганман. У ерда 50 евро тўлаб заводни тўлиқ айланиб чиққанмиз. Гернманияда бу ҳар бир фуқаро учун амал қилади. Исталган шахс BMW автомобилларининг қандай йиғилишини жонли кузатиш имкониятига эга.

Бизда ҳозиргача бундай имконият йўқ эди. Лекин, кейинги ҳафтадан биз ҳам синов тариқасида буни йўлга қўймоқчимиз. Албатта, заводга саёҳат уюштириш ҳар бир фуқаро учун пуллик бўлади. Ҳозирда аниқ қиймат белгиланмади. Лекин бу қиймат жуда юқори бўлади деб ўйламайман.

Биз саёҳатни пуллик қилиб, қандайдир фойда кўришни режа қилмаяпмиз. Бу пуллар саёҳатчиларнинг ўзлари учун сарфланади. Яни улар қайтаётганда бу заводдан эсдалик совғалари билан қайтадилар”, деб айтиб ўтди Рустам Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ UzAuto Motors заводида қайси автомобил кўпроқ сотилаётгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors BMW Рустам Ражабов

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг