Энди Президент мактабларига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, энди ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади. Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.  

Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади. Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олади.  

“Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Президент мактаблари ихтисослаштирилган мактаблар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг