Энди нотариал хизматлардан Face ID орқали онлайн фойдаланиш мумкин
Жамият
−
18 Май
4050Ўзбекистонда энди нотариал хизматлардан Face ID орқали онлайн тарзда фойдаланиш мумкин. Бу ҳақдаги тегишли фармон жорий йилнинг 21 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Ҳужжатга мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди.
Бу фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради, хизматларни олиш вақти ва харажатларини камайтиради.
Билдирилишича, Адлия вазирлиги ушбу технологияни бошқа турдаги давлат ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда босқичма-босқич қўллашни ва барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул интеграция қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида Face ID орқали тўлов қилиш синовдан ўтказилаётгани маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаев
LiveБарчаси