Энди нодавлат тиббиёт муассасаларида даволанаётган имтиёзли беморларга ҳам бюджетдан пул ажратилади

Жамият

image

Эндиликда оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишида хизмат кўрсатилиши керак бўлган имтиёзли шахслар нодавлат тиббиёт ташкилотларида даволаниши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Бунда нодавлат ташкилотда амалга ошириладиган ушбу тиббий хизматлар учун ҳам Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пул ажратилади. Ушбу амалиёт 2024 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, 2024 йилдан заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида қўшимча йилига камида 2 мингта рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Маълумот учун, оториноларингология – бурун, томоқ ва қулоқ касалликларининг этиологиясини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш билан шуғулланадиган тиббиёт соҳаси.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга, даволаш муассасаси хулосасига кўра ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилиши айтилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

тиббиёт муассасалари беморлар оториноларингология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар