2026 йилда шифохоналарга 900 дан ортиқ ҳужум уюштирилди – ЖССТ

Олам

image

2026 йилда тиббиёт муассасалари ва ходимларига қилинган 914 та ҳужумни қайд этилди. Ҳужумлар оқибатида камида 911 киши ҳалок бўлган ва 1 минг 486 киши жароҳатланган. Бу ҳар куни тўрттадан ортиқ ҳужум содир этилганини англатади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди. 

ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар ва гуманитар операцияларни бошқариш бўйича директори Алтаф Мусанининг сўзларига кўра, 2018 йилдан бери соғлиқни сақлаш объектларига қилинган 10,4 мингдан ортиқ ҳужум ҳужжатлаштирилган. Бундай ҳужумлар оқибатида 5,7 мингга яқин киши ҳалок бўлган, яна 8,5 минг киши жароҳат олган.

Бу йил тиббиёт тизимига қилинган ҳужумлардан энг кўп Украина, Ливан ва босиб олинган Фаластин ҳудуди жабр кўрди. Соғлиқни сақлаш объектларига ҳужумлар, шунингдек, Мьянма, Эрон, Судан, Конго Демократик Республикаси, Жанубий Судан, Россия Федерацияси, Сурия ва Нигерияда ҳам қайд этилган. ЖССТ Яқин Шарқдаги низолар давомида, жумладан Ливан, Исроил ва Эронда соғлиқни сақлаш объектларига уюштирилаётган ҳужумларни қайд этишда давом этмоқда.

2026 йилда ҳужумларнинг энг кенг тарқалган тури оғир қуроллар билан берилган зарбалар бўлган. Шифохонага ҳужум қилинганда, оқибатларини фақат у ерда бўлган одамларгина ҳис қилмайди. Бу ҳужумдан кейинги кунларда беморлар зарур тиббий хизматларни ололмаслигини, тиббиёт ходимлари ишсиз қолишини, ҳаёт учун муҳим дори-дармонлар етказиб бериш эса тўхташини англатади.

Айбдорларни жавобгарликка тортиш масаласига тўхталар экан, Мусани ташкилотда бунинг учун тегишли мандат ҳам, зарур ваколатлар ҳам йўқлигини таъкидлаган.

“Афсуски, тасдиқланган 10 мингдан ортиқ ҳужумларнинг бирортаси ҳам ҳанузгача айбдорларни жавобгарликка тортиш процедураси мавзусига айланмади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ дунёда ҳар йили қарийб 300 минг киши чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлиши ҳақида хабар берган эди. Бу 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳаёти учун асосий ўнта хавфдан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг