Энди моддий маданий меросларга зарар келтирганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига зарар келтирганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Унга кўра, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши кўзда тутилмоқда. 

3-4 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида сенаторлар “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилдилар. 

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:

Хусусан, Жиноят Кодексининг 132-моддасига киритилаётган қўшимчага кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ва реставрация қилиш билан боғлиқ жараёнларда уларга жуда кўп микдорда зарар етказиш бевосита мансабдор шахслар иштирокида содир этилаётганини инобатга олиб, ушбу жиноятларни тергов қилиш ваколатини прокуратура органлари терговчиларига ўтказиш назарда тутилмокда.

Амалдаги Жиноят кодексининг 132-моддасига кўра Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

маданий мерос

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг