Энди метрода iPhone орқали йўл ҳақини тўлаш мумкин
Жамият
−
04 Март 2023
5161Эндиликда метрополитен йўловчилари IOS операцион тизимида ишловчи янги қурилмалар орқали йўл ҳақи тўловини амалга ошириши мумкин бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар бунинг учун “АТТО” мобил иловасидаги NFC категориясидан фойдаланиши керак. Бунда илованинг операцион тизими ва у билан тўлаш мумкин бўлган қурилма орқали пластик карталарсиз онлайн тўлов қилинади. Йўл ҳақини нафақат iPhone, балки Samsung русумли телефонлари ёрдамида ҳам тўлаш мумкин.
Қурилма NFC модули деб номланган бўлиб, у ҳозирда метрополитенининг “Буюк ипак йўли” бекатида ўрнатилган. Кейинчалик уни “Чилонзор”, сўнг босқичма-босқич барча метро бекатларида жорий қилиш режалаштирилган.
“Олдин фақат Android қурилмалари орқали NFC тўловни амалга ошириш мумкин эди. Энди IOS тизими орқали тўлаш имконияти мавжуд. Бунда икки ва ундан кўп маротаба тўловни амалга ошириш мумкин”, дейди “АТТО” техник мутахассиси Азизбек Каримов.
LiveБарчаси