Энди концерт-томоша уюштириш учун ҳам давлат божи тўланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Қайд этилишича, мазкур Қонун янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан боғлиқ тарзда ишлаб чиқилган.

Ушбу Қонун давлат божини ундириш масалаларини белгилайдиган 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, тўғридан-тўғри таъсир кучига эга ҳисобланади.

Жумладан, Қонун 5 та боб 27 модда ва иловадан ташкил топган бўлиб, давлат божини ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва қайтариш тартиби ҳамда давлат божи миқдолари назарда тутилган.

Шунингдек, Қонунда:

•    концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;
•    фаолиятининг айрим турларини амалга ошиширга лицензия ва рухсатнома берганлик учун давлат божи ундирилиши кўзда тутилган.

фаолиятининг айрим турларини амалга ошиширга лицензия ва рухсатнома берганлик учун давлат божи ундирилиши кўзда тутилган.

Хорижий валютада белгиланган давлат божлари ставкалари қайта кўрилиб, яъни уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб сўм эквивалентида ундириш тартиби белгиланмоқда.

Муҳокамалар якунлангач, Сенат раиси Танзила Норбоева Қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Сенаторлар лойиҳани маъқуллади.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

25-ялпи мажлис Концерт Давлат божи

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made