Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмайди
Жамият
−
08 Август 2020
176612020-2021 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқувчи талаба пулни тўлай олмайдиган вазиятда бўлса, у ўқишдан четлатилмайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади”, деди вазир.
Қайд этилишича, талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади.
Бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили ОТМларда юқори курс (2-курсдан бошлаб) талабалари учун масофавий бошланади. Эпидемиологик вазият яхшиланса, анъанавий таълим тизимига қайтиш масаласи кўриб чиқилади.